Нигерия шимолидаги масжидда террорчи-худкуш содир этган теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.    

Таъкидланишича, портлаш Борно штатидаги Гамбору шаҳрида жойлашган масжидда бомдод намози вақтида содир этилган.

Гувоҳларнинг айтишича, масжид биноси портлаш оқибатида буткул вайрон бўлган. Ҳозирча ушбу ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қайси бир экстремистик гуруҳ ўз зиммасига олмаган. Бироқ ҳужумни “Боко Ҳаром” амалга оширгани тахмин қилинмоқда.