Перуда автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 48 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда Comercio нашри хабар бермоқда.

Автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетгандан кейин 100 метрлик жарга қулаган. Воқеа Перу пойтахти Лимадан 70 км узоқликда, бурама йўлнинг “Иблис бурилиши” деб аталувчи қисмида юз берган. Автобусда 50 дан кўпроқ одам бўлган.

Перу транспорт ва коммуникациялар вазири Бруно Жуффранинг маълум қилишича, GPS тизимидан олинган маълумотларнинг дастлабки таҳлили икки транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам катта тезликда ҳаракатланганини кўрсатган.