Шангҳай қирғоқлари яқинида, Янцзи дарёсининг қуйилиш жойида юк кемаси ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Синьхуа» қутқарув хизматларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ўн киши бедарак йўқолган, уч инсон қутқариб олинган.

Агентлик маълумотларига кўра, кема 5 минг тонна пўлатни олиб кетаётган бўлган.

Айни дамда қидирув-қутқарув амалиёти ўтказилаётгани айтилади, унга ўнлаб кемалар жалб этилган.