Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси «Tourism brand Ambassador of Uzbekistan» (Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги туризм элчиси) институтини жорий этишни муҳокама қилмоқда.

Бугунги кунда ички ва кириш туризмини ривожлантиришга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон туристик бренди, минтақаларнинг туристик суб-брендларини яратиш ва илгари суриш кўзда тутилмоқда. Ушбу мақсадлар учун бир қатор янги институтлар, хусусан, туризм соҳасида «Миллий PR-маркази», хорижий мамлакатлардаги «туристик элчилар» институтини ташкил этиш режалаштирилган.

Тахминларга кўра, хорижий мамлакатлардаги туризм элчилари лавозимига хорижий мамлакатларнинг сиёсий, маданий, спорт ва ишбилармон доиралари вакиллари тайинланади.

Элчиларнинг вазифалари ҳали тўлиқ қамраб олиниши ва тасдиқланиши керак. Бироқ, бугунги кунда асосий функционал вазифалардан бири уларнинг номи ва фотосуратларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилувчи кампаниялари бўлиши маълум.

Режага кўра, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчиларига ўз мамлакатларидан сайёҳларни жалб этишга қаратилган турли хил реклама тадбирларини ўтказиш учун йилига икки марта Ўзбекистонга бепул ташриф буюриш ҳуқуқи берилади.