Давлат тест марказидан маълум қилишларича, айни кунларда олий таълим муассасаларига кириш истагида бўлган ўқувчи-ёшларнинг қишки таътилга чиққанидан фойдаланиб, қўшимча репетицион тест синовлари ташкил этилган, деб ёзмоқда ЎзА.

Иштирокчилар 1 августдаги тартибда учта фандан тайёрланган тест саволларига белгиланган муддат давомида жавоб топишади. Натижалар ярим соатда текширилиб, иштирокчилар йиққан балл эълон қилинади. Улар йўл қўйган хатолар ҳам кўрсатиб ўтилади. 
Бундан кўзланган мақсад абитуриентларни тест материаллари - саволлар китоби, жавоблар варақаси билан ишлаш кўникмасини мустаҳкамлаш, тест синовлари ўтказиш тартиби билан яқиндан таништиришдан иборат.