Навоий шоҳ кўчаси (проспект) Андижон шаҳрининг асосий кўчаларидан бири. Бундан икки йил олдин транспорт серқатнов бўлган йўлнинг ўртасига панжаралар ўрнатилган эди.

Эндиликда ҳайдовчилар ва аҳоли учун мазкур темир тўсиқлар ноқулайлик туғдираётгани туфайли  кўчадаги барча панжаралар олиб ташланди.

Фото: Kun.uz

Панжаралар баланд ва қалин тўсиқлардан иборат бўлгани йўл ҳаракати ҳодисаларига сабаб бўлаётганди.

Шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларининг сўзларига кўра, эндиликда пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун кўчанинг икки қисмидаги тротуар ва йўл чегарасига сўнгги шаҳарсозлик меъёрларидаги панжаралар ўрнатилади.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz