АҚШда ҳайвонот олами учун ноёб ҳодиса рўй берди. Сент-Луис ҳайвонот боғида Бингва номини олган гепард бирйўла саккиз марта болалади. 

Ҳайвонот боғи вакилларининг маълум қилишларича, бу - озодликда яшамайдиган гепардлар орасидаги энг юқори кўрсаткич. Маълумотларга кўра, бундай шароитларда одатда кўпи билан тўрт гепард дунёга келади. 

Бингва болалари 26 ноябрда дунё юзини кўрган. Гепардчалар бир неча ой давомида жамоатчилик нигоҳидан узоқда ва ҳайвонот боғи ходимларининг қатъий назорати остида бўлади. 

Фото: Saint Louis Zoo

Бундан аввалги рекорд 2016 йилда Нидерландияда қайд этилган эди. Ўшанда гепард бирйўла олти болали бўлганди.