Google Play’да Telegram’нинг Android учун норасмий мижози Challegram ишлаб чиқарувчиси ўзгарди. Эндиликда Google’дан иловалар учун дўконда илова яратувчиси Telegram LLC компанияси экани кўрсатилди. Аввалига Challegram’ни Павел Дуровдан Android учун Telegram мижози яратиш бўйича танлов ғолиби – россиялик Вячеслав Крилов ишлаб чиққанди.

Дастурни Android-смартфонларда ишлатиш мумкин ҳамда у чақириқнинг каттароқ тезлиги ва қоронғи мавзунинг борлиги билан ажралиб туради.

Афтидан, Challegram iOS учун мўлжалланган Telegram X иловасига ўхшаб кетади. У ўтган ойда тақдим этилганди ҳамда Swift дастурлаш тилида ёзилган. Android учун илова TDLib’да ёзилган ва 64 разрядли девайсларга оптималлаштирилган. Шу тариқа ишлаб чиқарувчи, Telegram LLC компанияси, тезроқ ҳаракатланиш имкони ва ҳимоянинг юқорироқ даражасини таъминлаб бермоқчи. Challegram’ни Google Play дўконидан юклаб олиш мумкин.

Фото: Challegram 

Аввалроқ Павел Дуров компанияси iOS учун Telegram X номи остида Telegram’нинг қўшимча версиясини чиқарганди. Илова оширилган иш тезлиги, камроқ энергия сарфи ва рангли мавзуларнинг борлиги билан ажралиб туради.