АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка мамлакатнинг илк аёл президенти бўлишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда журналист Майкл Вулфф «Олов ва ғазаб: Трамп Оқ уйда» номли китобида ёзган.

New York Magazine нашрининг ушбу китобдан келтирган қисмида айтилишича, Иванка ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер келгусида мамлакатни бошқариш учун ҳозирда президент маъмуриятига киришган.

«Улар ўртасида келишув бор: агар келгусида имконият туғилса, у президентликка номзодини қўяди», — дейилган хабарда.

Шунингдек, Кушнер ва Иванка Дональд Трампнинг ҳеч қандай мажбурияти йўқ маслаҳатчилари ҳисобланишади. Журналистнинг айтишича, «улар нимани кўнгли тусаса, шуни қилади». 

Бундан аввалроқ Вулффнинг китоби 9 январь куни сотувга чиқиши, аммо ОАВда ундан парчалар эълон қилинаётгани ва бунга Оқ уй танқидий муносабатда бўлаётгани ҳақида хабарлар берилганди.