Қозоғистон ҳукумати Сурия, Тожикистон ва Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун 662 миллион тенге ажратди, дея хабар бермоқда “Казинформ”.

Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарори 2017 йилнинг 20 декабрида имзоланди ва “Адолат” ахборот-ҳуқуқий тизими сайтида эълон қилинди. 

«Қозоғистон Республикасининг Мудофаа ва аэрофазовий саноат вазирлигига Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг Қозоғистон Республикаси ва бошқа давлатлар ҳудудларидаги табиий ҳамда техноген характердаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун фавқулодда захирасидан, 2017 йил учун республика бюджетида назарда тутилган 662 млн 689 минг тенге миқдоридаги пул маблағларини 2016 йилда давлат моддий захирасидан бронланган моддий бойликлар қийматини қоплаш учун ажратилсин», - дейилади ҳужжатда.

Хусусан, қарор билан Тожикистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 276 млн 790 минг тенге миқдорида маблағлар ажратилди. Қирғизистонга эса шу мақсадда 200 млн 281 минг тенге, Сурия Араб Республикасига - 185 млн 617 минг тенге тақдим этилади.