LG Electronics (LG) CES 2018 кўргазмасида анча яхшиланган ва «ақлли» премиал аудиоқурилмаларни намойиш этади, улар уйдаги акустик тизимлар ҳақидаги тасаввурни ўзгартиради. 2018 йилдаги янгилик - MeridianAudio компаниясининг илғор технологияси татбиқ этилиши бўлиб, у янада табиий ва «илиқ» товушни яратади. DolbyAtmos® ажойиб саундбарларидан портатив Bluetooth-колонкалар ва сунъий идрок технологиясидан фойдаланилган энг янги динамикка қадар – LG’да мусиқа ва кино ихлосманди учун алоҳида нимадир бор.

Товуш атрофда ва бош устида

LGSK10Y янги саундбари 5.1.2-каналли товуш, 550 Вт.лик қувват ва DolbyAtmos кучли технологиясини таклиф этади. Янги саундбарнинг ноёблиги шундаки, товуш объектлари уч ўлчамли маконнинг исталган жойида, жумладан бош устида ҳам жойлаштирилиши мумкин. Шу тариқа, ҳажмли товушга эришилади, ҳақиқатга яқинлик ошади ва ҳодисалар марказида бўлиш эффекти яратилади. SK10Y бундай кучли товушни тақдим этиши учун қатор динамиклар, жумладан иккита кучли вертикал динамик билан жиҳозланган, бунда товуш тингловчини ҳар томондан ўраб туради. Фойдаланувчилар шифт баландлигини эътиборга олган ҳолда товушни созлаш учун вертикал динамиклар баландлигини тартибга солишлари мумкин.

Фото: LG

SK10Y динамиклари MeridianAudio билан ҳамкорлик туфайли товушнинг ажойиб сифати учун инновацион аудио ишланмалар билан такомиллаштирилган. Meridian компанияси юқори сифатли аудио ва сигналларни рақамли ишлаш (DSP) ҳамда психоакустика соҳасида етакчи бўлгани ҳолда, SK10Y’ни юқори ишлаб чиқариш даражаси, жумладан BassandSpace технологияси билан таъминлади, бу тингловчиларни бой ва тоза товуш билан ўраб туриш мақсадида қилинган. Фойдаланувчи қаерда жойлашганига қарамай, товуш янада “илиқ” ва сизни ўраб олгандек бўлади. Meridian’дан HeightElevation технологияси товушни саундбар устидан экран даражасига кўтариб, қўшимча нутқ аниқлиги ва мусиқа сифатини таъминлаб беради. Бундан ташқари, LGSK10Y аудиофайлларни юқори сифат шаклларида тақдим этиши мумкин, бу студияда ёзилган товушни яратиш имкони дегани. 40 кГц.лик тақдим этиш бўйича имкониятларга қўшимча тарзда, динамик товушни ўзгартириш функциясига эга. У оддий аудиофайллар сифатини 24 бит/192 Гц.га кўтаради ҳамда ноёб деталлар ва ҳар бир трекнинг ўзига хос жиҳатлари яхшироқ эшитилади.

Дизайн нуқтаи назаридан, SK10Y LG’нинг 2018 йилдаги OLED ёки SUPER UHD моделдаги телевизорларига мукаммал мос тушадиган уйғун, замонавий кўриниши ва нозик корпуси билан нигоҳларни ўзига жалб этади. Қурилма шунингдек, Chromecast’ни қўллаб-қувватловчи портлар, динамиклар ва бошқа смарт-қурилмаларга тўлиқ мослиги билан кенг уланиш имкониятларига эгадир. Шунчаки: «ОК,Google», деб айтинг ва энг севимли онлайн оқимли мультимедиа сервисидан ёққан қўшиқни, подкастни ёки аудиоклипни ижро этишни сўранг.

Ҳар қандай ҳолатлар учун портатив колонкалар

LG’дан PK сериядаги портатив колонкалар кучли товуш ва клуб ёритиш функциясини ёрқин ҳамда қулай қоплама орқали тақдим этади, уни қаерга борсангиз, ўзингиз билан бирга олишингиз мумкин. MeridianAudio’нинг илғор технологиялари туфайли PK колонканалари кучли ва бузилмаган бас билан таъминлайди, шунингдек, нутқ ва мусиқани оптималлаштиради. Ушбу колонкалар симсиз уланиш орқали 24 битли мусиқани оқимли тақдим этиш учун APT-XHDBluetooth стандарти билан мос келади, бу эса асл товушга яқин бўлган сифатдан завқланишга имкон беради.

Фото: LG

DynamicPartyLighting динамик ёритиш режимида мусиқа билан бир вақтда ёритиш функциясининг қўшимча визуал эффектлари ишлаб чиқилган. PK’нинг барча учта модели конструкциянинг мустаҳкамлиги ва қулай фойдаланиш учун ихчам созлаш тугмалари билан ажралиб туради.

GoogleAssistant ёрдамчиси билан премиум-синфдаги динамик

CES 2018 кўргазмаси саҳнасида LG сунъий идрок технологиясидан фойдаланилган биринчи аудиоқурилмани тақдим этади - LGThinQ динамики нафақат юқори сифатли товушни тақдим этади, балки GoogleAssistant ички ёрдамчи билан жиҳозланган. LG компанияси рақамли ёрдамчининг барча хусусиятларини LGThinQ динамикасида амалга ошириш учун Google билан ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари, LGThinQ динамики нафақат «ақлли» ёрдамчи, балки LG’дан «ақлли» маиший техникалар учун мослаштирилган овозли интерфейс ҳамдир. Мисол учун, LGThinQ динамикини LG қурилмасини оддий овозли буйруқ билан ёқиш учун созлаш мумкин: «OK,Google, LG’дан ҳаво тозалаш қурилмасини ёқишни сўра». Лекин энг асосийси, динамик MeridianAudio технологияси туфайли ажойиб товуш сифатига эгадир. LGThinQ динамикида жойлашган HighResolutionAudio функцияси юқори сифатли файл шаклларига мос келади, бу эса дастлаб студияда ёзилган товушни аниқ бериш имконини тақдим этади.

 

Базмлар учун мусиқа тизимлари

LG’да байрамни яхши кўрадиганлар учун ажойиб акустик имкониятларга эга мусиқа тизимларининг бир нечта моделлари мавжуд. Бу универсал қурилмалар базмларга мўлжалланган бўлиб, рақсга тушишга чорловчи турли функциялар билан жиҳозланган: 1800 Вт.лик қувват, DJ-функциялари, караоке режими ва клубдаги ёритиш чироқлари. LG мусиқа тизимларининг янги моделлари мустаҳкам корпус, ишлатиш учун қулай интерфейс ва чексиз рақсларбоп трекларни юклаб олиш ёки оқимли тақдим этиш учун уланишга кўплаб имкониятларга эгадир.

Фото: LG

«Товуш технологиялари LG компанияси Хитойда 60 йил муқаддам биринчи радиони тақдим этганидан сўнг узоқ йўлни босиб ўтди, - дея таъкидлайди LG HomeEntertainment компаниясининг конвергентли аудио ва видеоқурилмалар бўлинмаси раҳбари СоЁн-дже (SeoYoung-jae). – Менинг ишончим комилки, жорий йилда CES кўргазмасида томошабинлар биз ўзимизнинг аудиотехникага, товуш сифатини ёддан кўтармаган ҳолда, татбиқ этган инновациялар сонидан ҳайратга тушишади».

Лас-Вегасдаги CES 2018’да саундбарлар, портатив колонкалар, базмлар учун мусиқа тизимларининг янги моделлари ва ультразамонавий LGThinQ динамики кўпчиликни ажаблантиради.

Реклама ҳуқуқи асосида