«Sport TV» Хитойда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини намойиш этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилинган.

Ушбу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси  эртага Хитойга жўнаб кетади.

Sport TV мусобақанинг барча ўйинларини намойиш этишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу мусобақада мезбон Хитой ва Қатар ҳамда Уммон терма жамоаларига қарши майдонга тушади. 
9 январь, соат 16:30. Қатар - Ўзбекистон
12 январь, соат 13:00. Ўзбекистон - Хитой
15 январь, соат 13:00. Уммон - Ўзбекистон