ИШИД жангарилари 3 январь куни Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зорда «Ҳизбуллоҳ» гуруҳини қамал қилган.

Al Masdar News агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу ҳужум оқибатида «Ҳизбуллоҳ» жангчилари ҳалок бўлган. Кейинроқ «Ҳизбуллоҳ» Сурия армияси ва Эроннинг Ислом инқилоби соқчилари корпуси бўлинмалари билан иттифоқчиликда қарши ҳужумга ўтган.

Бундан ташқари, 3 январь куни  «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳи жангарилари («Жибҳат ан-Нусра» асосида тузилган) Идлиб вилоятида рейд ўтказиб, ИШИД жангариларини ўлдирган ва қурол-яроқларини ўзлаштирган.

2017 йил давомида ИШИД ташкилоти оғир йўқотишларга учради. Эндиликда ушбу ташкилот давлат сифатида мавжуд эмас ва ҳарбий ҳаракатлар олиб бора олмайди. Эндиликда ташкилотнинг қолган-қутган жангарилари бир вақтнинг ўзида Сурия армияси ва бошқа турли гуруҳлардан ҳимояланишга мажбур бўлмоқда.