Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўз фаолияти бўйича сўров ўтказмоқда. Тегишли сўров вазирлик расмий веб-сайтида жойлаштирилган.

ТИВ сайтида сўров битта саволдан иборат: «Сиз ТИВнинг 2017 йилдаги фаолиятини қандай баҳолайсиз?» Жавоблар эса тўрт вариантдан иборат: «Аъло», «Яхши», «Қониқарли» ва «Ёмон».

4 январь куни соат 10:27даги ҳолатга кўра, овоз берганларнинг 45,8 фоизи ТИВ фаолиятини «Аъло» деб баҳолаган бўлса, 22,9 фоизи «Қониқарли» эканини билдирган. 16,7 фоиз – «Яхши» ва 14,6 фоиз – «Ёмон».

Қайд этилишича, ТИВ фаолиятини яхшилаш бўйича таклифларни press@mfa.uz электрон манзилига юбориш мумкин.