2018 йилнинг 3 январь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбир жараёнида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 672 та қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шулардан:

- маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 11 та;
- транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш – 9 та;
- светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик – 22 та;
- ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш – 6 та;
- одам ташиши қоидаларини бузиш – 43 та;
- тезликни белгиланган меъёридан ошириш – 44 та;
- бўйсунмаслик - 3;
- хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик – 197 та;

Жами 57 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган. Қайд этилишича, ҳозирда ушбу йўналишда тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.