Ўзбекистон ва Қозоғистон 5 январь куни Тошкент – Чимкент – Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри халқаро автобус қатновини йўлга қўяди. Бу ҳақда Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги матбуот хизматидан маълум қилинган.

Йўналишнинг умумий узунлиги 145,2 километрни, йўл вақти – 3 соатни ташкил этади. Рейсларни техник тўхташларсиз амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида Самарқанд – Тошкент – Остона халқаро тезюрар поезди йўлга қўйилганди.

Ундан аввал эса Олмаота – Тошкент темирйўл йўналиши очилди.