2017 йил декабрь ойи якунига кўра, товар ва хизматлар нархлари даражаси ўртача 2,7 фоизга ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 2017 йил декабрь ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 4,4 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,8 фоизга ва хизматлар 0,8 фоизга кўтарилган. Асосий инфляцион омил сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши бўлган.

Статистика қўмитаси 2016 йил шу даврда озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси 2 фоизга тенг бўлганини маълум қилганди.

Фото: Давлат статистика қўмитаси
Фото: Давлат статистика қўмитаси

Декабрь ойида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсишида мева ва сабзавотлар 14,2 фоиз ўсиш билан алоҳида ажралиб турибди. Бунга декабрь ойида нишонланган байрам саналари, қишки мавсумда мева-сабзавотларнинг танқислиги сабаб бўлган, дейиш мумкин.