1 январь куни «Атлетико» Диего Костани яна ўз футболчиси сифатида таништирганди. Унинг тақдимоти жамоанинг янги стадиони «Ванда Метрополитано»да ўтказилди. У 3 январь куни Испания Кубоги нимчорак финали доирасида «Льейда Эспортиу»га қарши ўйинда (4:0) майдонга туширилди. Захирадан тушган футболчи Мадридга қайтишидан кейинги илк ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлди.

Диего Коста ярим йил футболдан ташқарида бўлганди. У «Челси»ни можароли тарзда тарк этганидан кейин «Атлетико» базасида шуғулланиб турганди. Энди у яна бир қанча вақт майдондан ташқарида бўлади, чунки у голини уриш вақтида жароҳатланди.