Колумбия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Фаустино Асприлья ватандоши ва «Палмейрас» ҳимоячиси Йерри Мина «Барселона»га ўтганини эълон қилди.

«Барселона»га хуш келибсан, Йерри Мина», – деб ёзди Асприлья твиттер саҳифасида.

Агар Асприлья сўзлари ўз тасдиғини топса, 23 ёшли футболчи кўк-анорранглиларнинг январь ойидаги дастлабки хариди бўлиб чиқади.

У Каталония жамоасида Томас Вермален ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Аввалроқ, Йерри Мина трансфери учун «Барселона» 14 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ушбу футболчи Бразилия чемпионатининг ўтган мавсумида «Палмейрас» учун 22 учрашув ўтказган ва 5 гол уриб, бир голли узатмага муаллифлик қилган.