БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эрондаги вазият бўйича йиғилиши 5 январда маҳаллий вақт билан соат 15:00да (Тошкент вақти билан 6 январь соат 01:00) бўлиб ўтади. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгашининг расмий дастурида маълум қилинган. 

Дастурда Хавфсизлик кенгаши Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилгани учрашиши кўрсатилган. Йиғилиш АҚШнинг сўрови билан ўтказилмоқда.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли 2 январда журналистларга АҚШ Эрондаги воқеалар билан боғлиқ ҳолда яқин кунларда Нью-Йоркда Хавфсизлик кенгаши ва Женевада БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишларини чақиртиришини айтганди.