Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Туркия ва АҚШнинг икки томонлама юридик келишувлари «ўз кучини йўқотмоқда». Бу ҳақда Reuters хабар берди.

«АҚШ бизни кечириши керак, лекин ўртамиздаги икки томонлама муносабатлар ва икки томонлама келишувлар ўз кучини йўқотмоқда. Мен буни айтишдан афсусдаман, бироқ вазият айнан шуни тақозо этмоқда», - дея маълум қилди Эрдўған.

Эслатиб ўтамиз, АҚШдаги суд маслаҳатчилари 4 январь, пайшанба куни Туркиянинг Halkbank банки директори ўринбосари Маҳмуд Атиллани айбдор деб топишди. Атилла Эронга қарши санкцияларни четлаб ўтишда айбланган.

«Агарда бу АҚШнинг адолат ҳақидаги тушунчаси бўлса, дунёнинг барбод бўлиши муқаррар», - дея таъкидлаб ўтди Туркия президенти.