Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бажариш доирасида КХДРга товарлар экспортини чеклади, деб хабар бермоқда РИА «Новости» Хитой тижорат вазирлигига таянган ҳолда.

ХХР Хавфсизлик Кенгаши санкцияларини бажариш доирасида Шимолий Кореяга хом нефть экспортини чеклайди. Шунингдек темир, саноат ускуналари ва транспорт воситалари экспорти бутунлай тўхтатилади.

«Ушбу қарор эълон қилинганидан бошлаб КХДРга темир, пўлат ва бошқа металлар, шунингдек саноат ускуналари ҳамда транспорт воситалари экспорти бутунлай тўхтатилади», - дейилади Тижорат вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Reuters агентлиги Россия танкерлари октябрь ва ноябрда Шимолий Корея кемаларига бир неча марта нефть қуйиб бергани, бу санкцияларга қарамай юз бергани ҳақида хабар берганди.