Венетода яшовчи Альмерина Маскарелло бионик қўл протези ўрнатилган биринчи италиялик аёл бўлди. ANSA агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

Аёл 1993 йилнинг июль ойида қўлидан айрилганди, ўшанда у фабрикда ишлайдиган кезлар эди, кутилмаганда унинг қўли пресс остида қолиб кетди. 

Бионик протез Сильвестро Мисер раҳбарлиги остидаги халқаро олимлар жамоаси бионик протезни ишлаб чиқарди. Июнь ойида нейрожарроҳ Паоло Мария Россини ва унинг ҳамкасблари операция давомида Альмирага бионик қўлни имплантация қилишди. Ўшандан буён олти ой ўтди, шундай экан, тажрибани муваффақиятли якунланган деб ҳисоблаш мумкин. 

Мазкур протез даниялик Деннис Соренсенга имплантация қилинган моделнинг яхшиланган версияси ҳисобланади. Бионик қўл ҳаракатланиши учун зарур қурилма сумкага сиғади, махсус датчиклар эса ҳақиқий қўлнинг тактиль имкониятларини имитация қилади ва предметлар сатҳининг юмшоқ ё қаттиқлигини фарқлай олади.