Kia компанияси янги концептуал кроссовернинг бир неча тизерларини намойиш этди, у бутунлай электр куч қурилмаси билан жиҳозланади. Прототипнинг алоҳида жиҳатлари орасида нурдиодли панелни тилга олиш мумкин, у радиатор панжараси ўрнида жойлашган.

Kia концепт-кар ҳақида ҳеч қандай техник тафсилотларни келтирмаган. Компаниядан таъкидлашларича, прототип «аввал ҳеч ким ҳеч қаерда кўрмаган» эргономика ва интерфейсга, шунингдек ҳаракатланувчи графикали ёритиш тизимига эга. Бу қурилмалар ҳақида батафсил маълумотлар ҳозирча йўқ.

Kia электр прототипининг премьераси 8 январь куни бўлиб ўтади. У Лас-Вегасдаги истеъмол электроникаси (CES) кўргазмаси доирасида ўтказилади.

Фото: Kia 
Фото: Kia 
Фото: Kia