Молдова конституцион суди мамлакат президенти Игорь Додонни яна лавозимидан вақтинчалик четлатди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».

Қарор демократлар партиясидан депутат бўлган Сергей Сирбунинг талаби билан қабул қилинди.

Суд қарорида айтилишича, президентнинг вақтинчалик четлатилиши «парламент томонидан қонунчилик жараёнига мувофиқ қабул қилинган қонунчилик актларининг кучга кириш жараёнини деблоклаш учун» керак.

Аввалроқ Молдова конституцион суди мамлакат президенти Игорь Додоннинг ваколатларини вақтинчалик тўхтатиб қўйганди.