LG Display компанияси букма экранли қурилмани патентдан ўтказди. Gizchina шу ҳақидаги хабар билан бўлишди. Компания янги iPhone учун технологияни рўйхатдан ўтказган бўлиши мумкин.

Бундан аввал LG'нинг LG Display шўъба корхонаси Apple'дан тахлама-смартфон учун букланувчи AMOLED-дисплейга буюртма олгани ҳақида айтилган эди. "Олма" компанияси Samsung'нинг мослашувчан экранли Galaxy X смартфонига "жавоб" тайёрламоқда. Кореяликлар смартфони чизмалари ҳам аввал тармоқда пайдо бўлганди. 

Патентда қурилма қандай бренд остида чиқиши кўрсатилмаган. Таъкидлаш жоизки, LG Display савдо маркаси остида фақат экранлар ишлаб чиқарилади. Патент 2017 йилнинг 21 мартида рўйхатдан ўтказилган, бироқ 2018 йилнинг 5 январига келибгина тақдим этилган. 

Чизмаларда кўрсатилишича, девайс ўзаро тўртта шарнир билан боғланган икки қисмдан иборат бўлади. Олд томоннинг букланадиган жойида экран бўлади. Қурилма очиқ ҳолатида планшетни ёдга солади.