Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-456-сон Қонун билан вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналида маълумот берилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 209-1 моддаси билан тўлдирилган. Модда вазирлик, идора ва ташкилотлар формасини ноқонуний кийиб юришга қарши чораларни белгилайди.

Эндиликда, тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш формали кийим-бошни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.