Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида қор кўчкиси оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 6 январда Hindustan Times нашри хабар берди. 

Воқеа штатнинг Купвара округида 5 январь кечки пайт юз берган. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор.

Кўчки остида қолган одамларни қидириш билан полиция, армия ва маҳаллий аҳоли шуғулланмоқда. Икки кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган.