Қоидасиз жанглар ихлосмандлари овоз бериш орқали 2017 йилнинг энг яхши нокаутини танлашди. UFC 218 мусобақасида Франсис Нганнунинг Алистер Оверимга қарши жангдаги нокаути UFC’нинг твиттердаги саҳифасида ўтказилган овоз бериш натижасига кўра 2017 йилнинг энг яхши нокаути деб топилди.

2-ўринни Мэтт Браун (Диего Санчесга қарши жангда тирсак билан нокаут), 3-ўринни Эдсон Барбоза (Бенил Дариушга қарши жангда сакраб тизза билан нокаут) ва 4-ўринни Майк Перри (Жейк Элленбергерга қарши жангда тирсак билан нокаут) эгаллади.

Аввалроқ нуфузли HBO телеканали канадалик боксчи Давид Лемьенинг америкалик Кертис Стивенс билан жангдаги нокаутини боксдаги 2017 йил нокаути деб тан олганди.