LG Electronics CES 2018 кўргазмасида телевизорлар кўриш тажрибасини янги даражага кўтариб, OLED ва SUPERUHD янги моделларидаги телевизорларда ThinQ® сунъий идрок технологияси ҳамда илғор процессорни тақдим этади. ThinQ юзлаб овозли сўровларни ҳам ўзининг очиқ платформасига, ҳам бошқа сунъий идрок сервисларига амалга ошириш имконини беради.

Фойдаланувчилар LG телевизорларига ўрнатилган сунъий идрок функционали билан масофадан бошқарувчи пультга тўғридан-тўғри мурожаат этишлари ва илғор овозли бошқарувнинг барча қулайликларидан баҳраманд бўлишлари мумкин. LGThinQTV уй хаби сифатида ҳам ишлайди, у маиший смарт техникага – роботлаштирилган чангютгич, кондиционер, ҳаво тозалагич, ёритиш, колонкалар ва бошқа қурилмаларга кириш имконини беради. Улар эса телевизорга Wi-Fi ёки Bluetooth симсиз уланиши ёрдамида боғланиши мумкин.

Энг янги LGALPHA 9 процессори бозордаги етакчи OLEDTV телевизорларига қувват қўшади. Томошабинлар тасвир сифати бўйича янада яхшиланишни баҳолашлари мумкин, уни кўпчилик энг яхши деб тан олиб бўлди. LGNanoCell (СМ) SUPERUHDTV чуқур қора рангни бериш ва ранглар палитрасини кенгайтириш, шунингдек аниқ тасвирларни яратиш учун юқори контрастни таъминлаш учун тўла матрик локал хиралаштиришни қўллайди.

Замонавий ҳаёт тарзини «ақлли» технология ёрдамида ўзгартириш

OLED ва SUPERUHDTV’даги LG ThinQ’га эга смарт телевизорлар янги қатори LG’нинг ўз технологияларига асосланган DeepThinQ «Чуқур ўқитиш» йўналишидаги «ақлли» овозли бошқарув ва ўзаро алоқа учун табиий тилни ишлаш (NLP) технологиясини жорий этиш орқали ҳамкорликнинг кенг тажрибасини таклиф қилади. Максимал мослаштирилган жараён фойдаланувчиларга тезда ўйин консолига ёки ташқи саундбарларга уланиш имконини беради. Фойдаланувчилар оддийгина «Менга маълум актёр суратга тушган фильмларни кўрсат» ёки «йога бўйича видео дарсларни кўрсат» каби оғзаки буйруқни телевизион бошқарув пульти орқали бериб, ахборот, тасвирлар ва ўзига хос мазмунга видеоларни излашлари мумкин.

Фото: LG

ThinQ’га LG телевизорлари реал вақт режимида ахборотни тақдим этиш ва керакли контентли каналга ўтиш учун телевизион телегид (EPG) базасидаги сервисларни қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун дастурнинг номини кўрсатмасдан ёки муайян вақтни белгиламасдан телевизорга «ушбу фильм тугагач, телевизорни ўчириб қўй» ёки «ушбу фильмга саундтрекни топ» каби буйруқ бериш кифоя. Бундан ташқари, бир қатор мамлакатлардаги истеъмолчилар ақлли уй анжомларини бошқариш ёки бошқа ишлаб чиқувчилар хизматларини фаоллаштириш учун GoogleAssistant’дан фойдаланишлари мумкин.

Тасвир сифати идеалга яқин

Энг янги LGALPHA9 процессори максимал ҳақиқий тасвирларни ранг, аниқлик ва чуқурлик билан узатиб беради. Асосий инновацион элемент тўрт босқичли шовқинларни камайтириш жараёнидир. Алгоритм товуш шовқинини сезиларли даражада камайтириш, тасвирларнинг равшанлигини ошириш ва кадрлар ўртасида юмшоқ ўтишга имкон беради.

Процессор шунингдек, ранг беришни ҳам яхшилайди, бунда турли хил кўринишидаги рангларни акс эттириш имконияти ҳал қилувчи ўрин касб этади. Рангларни тўғирлаш яхшиланган алгоритми рангларни табиийроқ узатиш имконини беради. Кадрларнинг юқори частотасини (HFR) қўллаб-қувватловчи ALPHA 9 узлуксиз ўтиши учун сониясига 120 кадрни узатиши мумкин, бу эса динамик контент трансляциясининг - спорт воқеалари ёки экшн-фильмларга юқори сифат беради. Натижада, янги процессор ёрдамида 2018 йилги LGOLEDTV қатори исталган контентни ҳақиқатдан ажойиб визуал тажриба учун энг юқори сифатда намойиш этади.

NanoCell технологияси эффектининг бутунлай маҳаллий парда ва ALPHA 7 процессори билан кучайтириш

2017 йилда LG компанияси энг яхши тасвирга эга бўлган LCD-телевизорни яратишга бўлган катта истагида катта муваффақиятларга эришди, бу NanoCellSUPERUHD телевизорлари қаторининг пайдо бўлишига олиб келди. 2018 йилги LG компаниясининг SUPERUHD телевизорлар қатори NanoCell технологияси, тўлиқ маҳаллий парда ва ALPHA7 процессорини бирлаштириб, томошабинга чуқур қора ранг, яхшиланган визуаллашув, деталлаштирилган соялар ва аниқ ранг беришни ҳар қандай кўриш бурчагидан тақдим этиш каби технологик афзалликларни таклиф этади.

Фото: LG

Жорий йилдаги тўла маҳаллий парда технологиясига эга SUPERUHD телевизорлари ёритишнинг зичроқ зонасига эга, у бутун экран бўйлаб жойлашган. Бошқа телевизорларда эса ёритиш зонаси панель орқасидаги экран четларида жамланган. LG технологияси қора ранг беришни ва LED-қисмларнинг бир-биридан мустақил тарзда тасвир чуқурлигини яхшилайди. Бунда соялар узатилиши такомиллаштирилади ва нурни йўқотиш камаяди, бу эса контрастнинг яхшиланиши ва тасвирнинг ажойиб сифатига олиб келади.

Эҳтимол, энг яхши 4KCinemaHDR-тажриба

LG компаниясининг 2018 йилдаги OLED ва SUPERUHD телевизорлари ўзига 4KCinemaHDR опциясини қамраб олади, у уйдан чиқмай туриб, шаклдан қатъи назар ўзингизни кинотеатр залида ҳис этишингизга имкон беради. Technicolor компаниясидан AdvancedHDR қўллаб-қувватлови эса, асосий HD-шаклларни қўллаб-қувватлаш анъанасига асосланган – DolbyVision (СМ) ажойиб визуал тажрибасидан HDR10 ва HLG’гача (HybridLog-Gamma). 2018 йилдаги LG’нинг OLED ва SUPERUHD телевизорлар қатори HDR тасвирни динамик, кадрлар бўйича, ўзининг патентланган алгоритми EnhancedDynamicTonemapping’дан фойдаланган ҳолда ишлайди. 2018 йилги ҳам OLED, ҳам SUPERUHD DolbyAtmos тизими билан жиҳозланган, у объектли-йўналтирилган ҳажмли товуш чиқариш имконини бериб, энг яхши аудио-визуал ҳиссиётни ҳадя қилади.

«LG уйдаги кўнгилочар техника сегменти учун инновацияларни татбиқ этиш бўйича доимий изланишдадир. LGThinQ ва ALPHA 9 процессори шундай визуал тажрибани таклиф этадики, уни бозорда ҳеч ким ортда қолдира олмади», - дейди LGHomeEntertainment компанияси президенти Брайан Квон. «Биз истеъмолчилар ҳаётини яхшилашдан манфаатдормиз, бу 2018 йилги телевизорлар қаторида акс эттирилган».

CES2018 кўргазмасига ташриф буюрувчилар Лас-Вегасдаги кўргазма марказининг марказий залида LG’нинг янги телевизорларини кўришлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида