Украинанинг Европа иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиши мамлакат учун стратегик мақсад бўлиб қолишда давом этади. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко «Новое время» ва «The Economist Мир» нашрининг махсус сони учун ёзган мақоласида маълум қилди.

«Европа иттифоқидаги аъзолик, НАТОга кириш, албатта, бизнинг стратегик мақсад бўлиб қолади», - дея айтиб ўтди Украина етакчиси.

Шу билан бирга, Порошенконинг тан олишича, бу «2018 йилда юз бермаса керак».

«Фақат шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, мен бу мақсадларга ҳақиқатдан ҳам эришиш мумкин, деб ҳисоблайман», - дея қўшимча қилиб ўтди у.