Хитойнинг Huawei Mate 10 Pro смартфони 2017 йилнинг  Android бошқаруви остидаги энг яхши замонавий смартфони дея эътироф этилди. Android Authority портали тақдим этган энг яхши смартфонлар ўнлиги рўйхати шундан далолат бермоқда.

Huawei Mate 10 Pro
Фото: Andro-news

Порталнинг кенг кўламли синовларига кўра, Хитой гаджети якуний босқичда 361 балл олди, бу иккинчи ўринни олган Samsung Galaxy Note 8 смартфони натижасидан 7 баллга кўп демакдир. Учинчи ўринни OnePlus 5T эгаллади - 337 балл.

Samsung Galaxy Note 8
Фото: CNET
OnePlus 5T
Фото: Android Authority

Энг яхши смартфонлар рўйхатига шунингдек Nokia 8, LG V30, Pixel 2 XL, Moto Z2 Force, Sony Xperia XZ1, Razer Phone ва  BlackBerry KEYone Black моделлари ҳам кирди.

Танловнинг асосий мезонлари техник параметрлар, ишлаш тезлиги, аккумулятор имкониятлари, нарх ҳамда камера фаолияти. Ташкилотчиларнинг аниқлик киритишича, олинган суратлар сифати портал фойдаланувчилари томонидан баҳоланган.