Туркиянинг миллий авиаташувчиси - Turkish Airlines (THY) компанияси ўнлаб А350 лайнерларини харид қилишни режалаштирмоқда.

THY ва Airbus корпорацияси ўртасидаги меморандум Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Парижга ташрифи доирасида имзоланди.

Туркиянинг энг йирик авиакомпанияси Европа аэрофазовий саноат корпорациясидан A350-900 туридаги 20+5 йўловчи самолётини харид қилишни мўлжалламоқда.

THY директорлар кенгаши раҳбари Илкер Айжининг сўзларига кўра, янги йўловчи самолётлари Turkish Airlines’нинг жаҳон авиаташувчилар бозоридаги позицияларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.