Кувайтда араб дунёсининг энг нуфузли турнирларидан бири - Форс кўрфази кубоги якунига етди.

Мусобақа финалида Уммон ва БАА терма жамоалари куч синашди.

Ўйин тенг курашлар остида ўтди. БАА терма жамоаси 90-дақиқада ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Бироқ, Умар Абдураҳмон ҳакам томонидан белгиланган пенальтини аниқ амалга оширолмади. Қўшимча вақтларда ҳам ҳисоб очилмагач, мухлислар пенальтилар серияси гувоҳи бўлишди.

Унда уммонликлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозондилар. БАА яримҳимоячиси Умар Абдураҳмон яна бир марта пенальтини аниқ амалга оширолмай, жамоасига панд берди.

Натижада, Уммон ўз тарихида иккинчи марта Форс кўрфази кубоги ғолиби бўлди.

Форс кўрфази кубоги - 2017
Финал, 5 январь
Уммон - БАА - 0:0 пен. 5:4
Амалга оширилмаган пенальти:
 Умар Абдураҳмон (90, БАА)