Буюк Британия хусусий компанияларга хавфли жиноятчилар қамоқдан озод қилинганларидан кейин улар ортидан кузатув олиб боришни ишониб топширмоқда. Бу ҳақда Independent нашри хабар бермоқда.  

Нашрнинг маълум қилишича, кузатувчилар хавфсизликни таъминлаш учун собиқ маҳбуслар ортидан 24 соатлик кузатув олиб боришлари лозим. Кузатув қотиллик, номусга тегиш ва террорчилик учун қамалганлар ортидан олиб борилади. Ушбу вазифани бажарувчиларга қўйилган талабларда улар психология, хатарларни бошқариш асосларини ва психотроп моддалар қабул қилувчи одамлар билан мулоқот қилишни билишлари кераклиги айтилган. Шунингдек, жиноят ҳуқуқини билиш маъқулланади. 

Independent’нинг таъкидлашича, адлия вазирлиги бу усулни муваффақиятли деб тан олган, Бироқ бунгача кузатув учун жавоб берган жазо ижроси хизмати ходимлари ушбу дастур хавфсизликка салбий таъсир қилишини айтмоқдалар. “Мен бу амалиётга бир йил вақт бераман ва жиддий бирор нарса содир бўлишига кафилман. Ахир улар тажрибасиз ишчиларни ёллашмоқда”, деб айтган манбалардан бири.