2017 йилда Хитойда партия интизомининг турли қоидабузарликлари ва коррупция учун 159 мингдан кўпроқ одам жазоланди. Бундай маълумотни Хитой Коммунистик партиясининг интизомни текшириш марказий комиссияси 7 январда маълум қилди.   

Бу кишилар 122,1 мингта иш бўйича ўтганлар. Ушбу ишлардан 48,7 мингтаси ночорликка қарши кураш дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишдаги қоидабузарликлар билан боғланган. Маълум қилинишича, январдан ноябргача 61 минг амалдор ахлоқ бўйича партия кодексини бузганлик учун жазоланган. 2017 йилда комиссия коррупция ва партия интизомини бузганлик билан боғлиқ 670 иш бўйича ҳисоботни кенг жамоатчиликка тақдим қилган.

Охирги йиллар Хитой ҳуқуқ-тартибот идоралари хорижга қочиб кетган коррупциячиларни ортга қайтариш бўйича фаол иш олиб бормоқдалар. 2017 йилда Хитойга коррупция ишлари бўйича ўтаётган 1,3 мингга яқин киши, жумладан партия ва давлат аппаратининг 347 аъзоси ва амалдорлари қайтарилган. Улар орасида хорижда яширинаётган 100 нафар энг қидирилувчи коррупциячилардан 14 нафари бўлган. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида ўтган йили Хитой ғазнасига 980 млн юан (151 млн доллар) маблағ қайтарилган.