Интернетда қовурилган балиқнинг бирдан жонланиб кетгани видеоси оммалашмоқда. Видео The AIO Entertainment’нинг YouTube-каналида жойлаштирилган.

Воқеа эса Хитойнинг Хунань вилоятида, маҳаллий компаниянинг базмида юз берган. Видеода патнисда тортиқ қилинган, ичак-чавоқларидан тозаланган ва фритюрда қовурилган балиқ бирдан қимирлай бошлаганини кўриш мумкин.

The Independent’нинг маълум қилишича, видео интернетда баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Баъзилар балиқнинг жони узилмаганини, бошқалар эса у яхшилаб қовурилмаганини тахмин қилишган. 

Нашр тахминига кўра эса балиқларнинг мияси ва юраги ўлгандан кейин ҳам уларнинг мушакларидаги ҳужайралар баъзи нарсаларга таъсирчан бўлиб қолади.