Суриялик ҳарбийлар Россиянинг Ҳмеймимдаги авиабазаси яқинида миналар маҳкамланган дронни уриб туширишди. Бу ҳақда Directorate 4 маълум қилди.

Таъкидланишича, дрон қўлбола усулда, жуда содда кўринишда тайёрланган: ёғоч рамкага скотч билан двигатель маҳкамланган бўлган. Унга пластик корпусга эга иккита қўлбола мина ўрнатилган бўлган.  

3 январда Ҳмеймим базасига 31 декабрда жангарилар томондан ҳужум қилингани, бунинг оқибатида 7 та самолёт яроқсиз ҳолга келгани маълум қилинган. Кейинроқ Россия мудофаа вазирлигида авиабазага ҳақиқатан ҳам ҳужум қилингани, ҳужум оқибатида 2 ҳарбий ҳалок бўлгани, бироқ самолётларга шикаст етмагани маълум қилинган.