Мексикадаги энг нуфузли нашрлардан бири Universal журналисти Хосе Херардо Мартинес Мехикода 6 январга ўтар кечаси ўлдириб кетилди.

Нашр маълумотларига кўра, журналист Койоакан туманида талончилик вақтида қорин соҳасидан ўқотар жароҳат олган. У полицияга икки жиноятчи ҳужум қилганини айтишга улгурган.

Журналист шифохонага етказилган, бироқ у ерда вафот этган. Талончилик журналист фарзандларига ўйинчоқлар харид қилгани кўчага чиққанда содир бўлган.

Мехико бош прокуратураси ушбу қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатган. Шунингдек, нашр ҳам параллел равишда тергов олиб бормоқда.

Мексикада 2017 йил давомида 12 журналист ўлдирилган. Мексика журналистлар ҳамжамияти маълумотларига кўра, 2000 йилдан бери Мексикада оммавий ахборот воситаларининг 120 ходими ўлдирилган, 20 нафари бедарак йўқолган, ОАВ биноларига 50 га яқин ҳужум содир этилган.