Американинг TESOL халқаро ўқитувчиларни тайёрлаш марказини муваффақиятли тамомлаган ёш тадбиркор, RESULT ўқув марказининг раҳбари Абдураҳим Жалилов Ўзбекистондаги таълим даргоҳлари Америка ўқув марказларидан сира қолишмаслигини таъкидлади.

Фото: RESULT ўқув маркази

Ўз соҳасининг ҳақиқий профессионалига айланишни мақсад қилган билимга чанқоқ ёшлар учун ажойиб янгилик. 

Ўзининг  шарт-шароитлари, инновацион ёндашуви ва ўқув услуби билан ҳаттоки, Америка мактабларидан қолишмайдиган RESULT ўқув маркази барчани биринчи филиал очилиш маросимига таклиф этади.
Ёрқин ва шинам кутубхона, замонавий технологиялар билан жиҳозланган ноодатий дизайндаги ўқув корпуслари,  бепул WI-FI зонаси, халқаро стандартларга жавоб берувчи таълим методикаси, катта тажрибага эга профессионал ўқитувчилар – буларнинг бари ҳар қандай ўқувчининг талабини қондира олади. 

Фото: RESULT ўқув маркази
Фото: RESULT ўқув маркази

Янги филиалда инглиз тили бўйича интенсив курслар, шунингдек, рус тили, корейс тили, немис тили, хитой тили ва математика (инглиз тилида) бўйича ҳам ўқув машғулотлари мавжуд. Бундан ташқари, ўқувчиларнинг тил бойлигини ошириш учун махсус клуб - SPEAKING CLUB, қизиқарли тадбир ва танловлар, дам олиш кунларида ўтказилувчи SUNDAY SEMINARS, тажрибали инсонлар билан MEET 9ers каби учрашувлар ҳам ташкил этилади. 

Фото: RESULT ўқув маркази

Янада кўпроқ маълумотларга эга бўлиш ва инновацион ўқув марказ фаолияти билан танишиш учун RESULT ўқув маркази филиалининг очилиш маросимига ташриф буюринг. 

Очилиш маросими 13 январь куни 11:00дан 15:00гача бўлиб ўтади. 

Ўтказиб юборманг! Бу кунда сизларни қизиқарли тақдимотлар, ажойиб танишувлар кутади. 
 
Маълумот ўрнида: Ҳозирги кунда RESULT ўқув маркази таълим бериш услуби, сифати билан рекорд даражада ривожланиб бораётган Ўзбекистондаги энг яхши марказлардан бирига айланди. Ўқув марказининг асосий мақсади - жаҳон талабларига жавоб берадиган ёш кадрларни тайёрлаш ва профессионал кўникмаларни улашишдан иборат. 

RESULT ўқув маркази: 

Манзил: Мустақиллик майдони, Алишер Навоий кўчаси, "Пойтахт" бизнес маркази,  6 қават
Мўлжал: Алишер Навоий кутубхонаси
Телефон: +99871 120 2221

RESULT ўқув марказининг филиали:
Манзил: Чилонзор метроси, Бунёдкор шох кўчаси, 52
Мўлжал: Integro "B" - блог, 2 қават
Телефон: +99871 276 7979

RESULT ўқув марказининг янгиликларини кузатиб боринг:

Telegram: telegram.me/ResultUz
telegram.me/EnglishClub2
Facebook: facebook.com/ResultUz
Instagram: instagram.com/ResultUz
Website: www.result.uz