15 январдан то 15 февралга қадар, яъни бир ой давомида Ўзбекистонда Қуръони Карим қироати мусобақасининг шаҳар ва туман босқичи ўтказилади. Мусобақалар Жиззах вилоятида бошланиб, Тошкент шаҳрида тугайди. 

Таъкидлаш жоизки, вилоятлардаги мусобақалар куни вакилликлар билан маслаҳатлашилгач қатъийлашади. Қуйидаги жадвалнинг учинчи устунида берилган кунларнинг биринчиси - шаҳар-туман босқичи ўтказиладиган кун, охиргиси эса - вилоят босқичи ўтказиладиган кун. 
 

Мадрасаси бор вилоятларда пешингача вилоят босқичи, пешиндан кейин эса мадрасанинг ички мусобақасини ўтказиш ҳам мумкин.