АҚШнинг Нью-Ҳемпшир штатида жойлашган Вашингтон тоғида шамол ҳарорати 73 даража совуқни ташкил қилди. Бу ер сайёрамиздаги энг совуқ жойлардан бирига айланди. 

Бу ҳақда АҚШ метеорологик хизмати маълум қилди

Шамол ҳарорати 73 даража совуқ бўлган бир пайтда, ҳаво ҳарорати 38 даража совуқни ташкил қилган. Бундай паст ҳарорат АҚШнинг шарқий соҳилларига ёпирилган арктик совуқ ҳаво оқими натижасида юзага келган.

Баъзи ҳудудларда аҳоли тананинг очиқ жойлари саноқли дақиқаларда совуқ уриши мумкинлигидан огоҳлантирилган. Баъзи шарқий штатларда ҳарорат 18 даража совуққача, энг совуқ жойларда эса 39 даража совуққача тушиб кетгани маълум қилинган.   

Шунингдек, прогнозларга кўра, ҳафта охирига келиб АҚШнинг шимоли-шарқида ҳаво ҳарорати Марсникидан ҳам совуқроқ бўлиши мумкинлиги маълум қилинган.   

Эслатиб ўтамиз, Марсда ўртача ҳарорат 40 даража совуқни ташкил қилади.