Apple’нинг икки инвестори - Jana Partners ва Teachers' Retirement System компанияси технологик гигантни болаларнинг iPhone’га қарамлигини қандай қилиб йўқ қилиш мумкинлиги устида бош қотиришга чақирди. Улар очиқ хатда шундай мурожаат билан чиқишган, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Шунингдек, инвесторларнинг фикрича экспертлик кенгашини ташкил этиш лозим, у ерга болалар ривожи бўйича мутахассислар кириши керак. Бундан ташқари, компаниялар Apple’ни тадқиқотчилар билан маълумотни бўлишишга чақиришган.

Компаниянинг яна бир ташаббуси смартфонга ота-оналар учун кўпроқ опциялар татбиқ этишни назарда тутади, улар болалар соғлигини назорат қилишга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple корпорацияси процессорлардаги сезиларли камчилик iMac ва iPhone’нинг барча моделларида учрашини тан олганди.