Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зарифнинг маълум қилишича, мамлакат Европа иттифоқига аъзо бўлган уч давлат билан 2015 йилги ядровий битим бўйича маслаҳатлашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эроннинг IRNA ахборот агентлиги хабар берди.

Зарифнинг таъкидлашича, Эрон ва жаҳондаги етакчи давлатлар ўртасида 2018 йилда хавфсизлик бўйича Иккинчи Теҳрон конференцияси давомидаги ядровий битим жуда муҳимдир.

Аввалроқ, АҚШ маъмурияти Дональд Трампнинг ваъдасини бажариб, Эрон ядровий дастури бўйича ҳаракатлар режасига ўзгартиришлар киритмоқчи экани хабар қилинганди.