АҚШнинг SpaceX компанияси 7 январда Falcon 9 ракетасини ҳукуматнинг махфий сунъий йўлдоши Zuma билан бирга фазога учирди. 

Бу парвоз Илон Маск компаниясининг 2018 йилдаги илк парвози бўлди ва Канаверал бурнидаги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари базасидан амалга оширилди. Сунъий йўлдош қандай вазифаларни бажариши ҳақида маълумот берилмаган.

Ракета тахминан маҳаллий вақт билан соат 20:00да (Тошкент вақти билан 8 январь соат 06:00) учирилган. Стартдан 8 дақиқа ўтгач, ракетанинг биринчи поғонаси махсус қўниш майдончасига муваффақиятли қўндирилган.