Хитойнинг энг бой одами, Country Garden Holdings девелоперлик компанияси акцияларининг назорат пакети эгаси Ян Хуэйянь 2018 йил бошидан яна 2,06 млрд долларга бойиди. 
 
Bloomberg ахборот агентлиги мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, Хуэйяннинг бойлиги 2018 йилда биржалар ишлаган 4 кун ичида 23,6 млрд доллардан 25,6 млрд долларгача кўпайган.

Бунинг эвазига Хуэйянь Bloomberg’нинг миллиардерлар рўйхатида (Bloomberg Billionaires Index) 31-ўринга кўтарилиб олди ва 2018 йил бошидан ўз бойлигини энг кўп кўпайтира олган тадбиркорлар ўнталигига кирди.
 
Bloomberg маълумотларига кўра, шунингдек Хитойнинг энг ёш миллиардери ҳисобланувчи Хуэйянь Хитойнинг энг бой одамлари орасида Ван Цзяньлиндан кейин ҳамон 5-ўринни эгалламоқда. Бироқ Forbes мутахассисларининг фикрича, Хуэйянь Цзяньлиндан ўтиб кетди. Улар айни вақтда Хуэйяннинг бойлигини 28,6 млрд долларга, Цзяньлинникини 25,4 млрд долларга баҳолашган. 

2017 йил октябрида UBS ва PwC мутахассислари 2016 йил натижаларига кўра Осиёни билдирувчи миллиардерлар сони илк бор АҚШ миллиардерлари сонидан ошиб кетгани ҳақидаги тадқиқотни чоп этгандилар.