Виртуал реаллик ҳар бир кўз учун юқори кадрлар частотасига эга, алоҳида иккита тасвирни узатиши кераклиги сабабли компьютер темир-терсакларига талаблари жуда юқори. Айнан шунинг учун VR Ready компьютер танланганида унинг ўлчамлари мўъжаз бўлиши ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бироқ Intel компанияси чақириқларга жавоб бериб, масалани ўзича ҳал қилишга киришди ҳамда CES 2018 кўргазмасида VR-контентни ижро этиш учун энг мўъжаз компьютерни тақдим этди, деб ёзади hi-news.ru.

Intel’нинг VR Ready компьютерларининг икки янги модели  NUC8i7HVK ва NUC8i7HNK (NUC – Next Unit Computing қисқартмаси) деб аталган. Унинг асосида 8 авлодга мансуб i7 процессорлари бор, ўлчамларига кўра эса инсон кафтича жой олади.

Foto Intel

Компьютер корпуслари Thunderbolt USB-C, гигабитлик Ethernet-порт, Mini DisplayPort, USB 3.1, HDMI портлари, шунингдек карнайлар ва микрофон учун 3,5-миллиметрли туйнукка эга. Intel вакилларининг фикрича, катта модель бир вақтнинг ўзида олтита дисплейга тасвир узата олади. Компания ҳозирча компакт компьютерларининг нархини ошкор этмаяпти, унинг нархи ҳам, эркин савдога чиқарилиш санаси ҳам яқин ойлар ичида ошкор этилса керак.