АҚШнинг Массачусетс штатида яшовчи Райан Кэнти интернетга музлаб қолган океан видеосини жойлаштирди.

Роликда Атлантика океанининг соҳилдан кўринадиган қисми қалин муз билан қопланганини кўриш мумкин. Видеода бир одам музлаб қолган тўлқинлар устидан уларнинг мустаҳкамлигини текшириб, юрганини кўриш мумкин.

“Ким сузмоқчи?”, деб киноя билан сўраган видео муаллифи. Кэнтининг таъкидлашича, видео олинган вақтда ҳаво ҳарорати 20 даража совуқ бўлган. Штатдаги ўртача ҳарорат эса 8 даража совуқ атрофида бўлиб турибди. 

Видеога изоҳ қолдирганлар ҳайратларини яширмаганлар. Кўпчилик музлаб қолган океанни ўз кўзлари билан кўриш истагини билдирган.

“Қойил! Трамп президент бўлганига эндигина бир йил бўлди-ю, у глобал иссиқлик муаммосини ҳал қилиб қўйди”, деб киноя қилган фойдаланувчилардан бири.