«Барселона»нинг янги аъзоси Филиппе Коутиньо афсонавий ҳужумчи Йоҳан Кройфга тегишли бўлган 14-рақамни танлади, деб ёзади Sky Sports.

Маълумки, «Аякс» ва «Барселона» тўпурари 2016 йилда вафот этган, Коутиньо эса унинг мухлисларидан бири эди.

Айни пайтда, «Барселона»да 14-рақам остида Хавьер Маскерано тўп суряпти. Бироқ, у январь ойида жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Коутиньо «Ливерпуль»да 10-рақам остида тўп сурган, аммо «Барселона»да бу рақам Лионель Мессига тегишлидир.