Ливия соҳиллари яқинида 6 январда муҳожирлар қайиғининг фалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 64 нафарга етди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти вакили Флавио ди Жакомо маълум қилди.  

“Шанба куни юз берган фалокатда 64 муҳожир ҳаётдан кўз юмди. Омон қолганларнинг айтишича, резина қайиқ бортида 150 киши бўлган. 86 киши омон қолган”, деб ёзган ди Жакомо твиттерда.

2018 йилда Ўрта денгизида юз берган биринчи кема фалокатидан кейин қутқарув операцияси Европа Иттифоқининг Eunavfor ҳарбий-денгиз миссияси патруль самолёти Ливия сув ҳудудларида фалокатга учраган қайиқни аниқлангандан кейин бошланган.

Муҳожирларни Африкадан Ўрта ер денгизи орқали Европага етказиш йўналишларини назоратга олиш ва ноқонуний миграцияга қарши кураш Италия ҳукуматининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунинг эвазига 2017 йилда Италияга келган муҳожирлар сони 34 фоизга камайиб, 119 минг кишини ташкил қилган.